Аввалроқ Жиззах вилоятида янги қурилаётган уйнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса 10 январь куни содир бўлди.
6 қаватли бино талофат кўрган эди. Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Бугун, 25 январь куни маҳаллий раҳбарлар янги қурилаётган уйнинг иккинчи қисмини ҳам қулатишга қарор қилди. Иккинчи бино аввалги талофатда зарар кўрган эди. Бино махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.