Хабарингиз бор, Тошкентда метрода юрган масофага қараб йўл ҳақи тўлаш тизими жорий этилаётган эди. Маълум бўлишича, бундай тизим нафақат метрода, балки бошқа жамоат транспорталрида ҳам жорий этилади.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бош мутахассиси Аҳрорхўжа Тошхўжаевнинг маълум қилишича, пойтахтда автобус ва йўналишли таксиларда ҳам юрган масофага қараб пул тўлаш тизими жорий этилмоқда. Ҳозирда бу бўйича мутахассислар иш олиб боряпти.
Ушбу жараён якунига етиб қолаётгани таъкидланди. Шунингдек, масофага қараб бир транспортдан бошқасига ўтиш бўйича ҳам тўловлар кўзда тутилгани қўшимча қилинди.