Аввалроқ Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг британча штамми қайд этилгани ҳақида ёзган эдик. 10 ёшли қиз Дубайдан қайтиб келгач тест топширганда унда мусбат натижа қайд этилган эди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков карантин чоралари кучайтирилиш мумкинлиги ҳақида гап-сўзларга ойдинлик киритди. Отабеков ҳаммаси вазиятга боғлиқ эканини таъкидлади.
“Айни ҳозирги вақтда каратинга қайтишга умуман асос йўқ деб ўйлаймиз. Агар ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилмасак ва карантин қоидаларига риоя қилсак, унда карантин чораларини кучайтиришга асос йўқ”, – дейди Отбабеков.
Штаб аъзоси фуқаролар аввал ўрнатилган эпидемиологик қоидаларга риоя қилиши кераклигини айтди. Отабековнинг фикрига кўра, карантин билан боғлиқ ҳолатда вазиятга қаралади.