Тошкентда 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчи қизлари билан болалар гинекологи суҳбатлашди. Бу ҳақда ХТВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, суҳбат эрта турмуш ва туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида ташкил этилган. Ушбу суҳбат Сенат қарори ва ССВ буйруғи асосида ташкил этилган. Бундай суҳбатлар барча мактабларда ўтказилиши белгилангани таъкидланди.
Шунингдек, бундай суҳбатлар давомида қизлар 16-18 ёшларда она бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши, кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзанд дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқиши тўғрисида тушунтиришлар бериб борилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги мактабда ўқувчи вояга етмаган қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида ёзган эдик.