Аввалроқ Ўзбекистонда коронавируснинг мутацияга учраган шаклига ўзбекистонлик қиз чалингани ҳақида ёзган эдик. Бундай ҳолат мамлакатимизда илк бор кузатилган эди. Вирус Дубайдан қайтган қизда аниқланган.
ССВ қизнинг соғлиғи ҳақида маълумот берди. Вазирликнинг маълумотига кўра, қиз 12 кун давомида даволанган ва 5 февралда жавоб бериб юборилган.
Ёш қизда касаллик асоратларсиз ўтди. Ҳозирда у тўлиқ тузалган ва унинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти.