Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон яна уйланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Омон Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими инглиз тили методисти ва шаҳардаги 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси 44 ёшли Нилуфар Шеровага уйланган. Бу Нилуфар Шерованинг илк турмуши ҳисобланади. Тўй 22 март куни Бухоро шаҳридаги «Тожимаҳал» тўйхонасида бўлиб ўтди. Шу куни Убайдулла Омоннинг мучал тўйи ҳам нишонланган.
Маълумот ўрнида, Убайдулла Омон Матлуба Фармонова билан 51 йил бир оила бўлиб яшаган. Омоннинг биринчи турмуш ўртоғи 2018 йилда вафот этган эди.