Аввалроқ ижтимоий тармоқларда қизлар яримяланғоч ҳолда сумалак тайёрлагани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Хоразмлик фаоллар қизларга нисбатан чора кўришни сўраб судга мурожаат қилган. Мавжуд маълумотларга кўра, суд 23 март куни бўлиб ўтган.
Суд қарорига кўра, О.М, Б.Х ва Т.Д.лар БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилган. Судья ҳибсга олиш билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлашда аёлларнинг ёш болалари борлигини ҳисобга олган. Ж.Д, К.З ва Р.Д.ларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Сахара кафесининг эгаси суд жараёнида ушбу видео бунчалик хайп даражасида тарқалиб кетишини кутмаганини айтди.