Мамлакатимиз ҳудудида, асосан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 24март санасидан йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.
Шунингдек, эртадан, яъни 25 март санасидан бошлаб уйда даволанаётганларнинг саломатлигини текшириш ҳамда уларнинг даволанишини ташкил этиш учун айрим ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, карантин чораларига риоя қилмаганлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши таъкидланди.