Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳайдовчига нисбатан далолатнома расмийлаштирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 23 март куни соат 23:00 ларда Токзор МФЙдаги блокпостда Спарк автомобили холислар иштирокида текширилганда “отвёртка” топиб олинган. Ушбу жисм ўткир тиғли восита деб ҳисобланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.