Тошкент вилояти Зангиота туманида кадастр ходими мукофотланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишча, туманда “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғи таклиф қилинган 1000 доллар порани олмаган. Аниқланишича, унга корхоналарнинг бирида раҳбар ўринбосари бўлиб ишловчи фуқаро уларга тегишли бўлган иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига ушбу пулларни таклиф қилган. Кадастр ходими ўз навбатида ушбу палларни рад этиб, дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Тадбир давомида пора берувчи ушланган.
Ушбу ходим жиноятни фош этишда ёрдам бергани учун Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм пул мукофоти ва Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилган.