Ўзбекистонда фуқаролардан мевали шампунларни ичмаслик сўралди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўзстандарт агентлиги мамлакатимиз дўконларида Garnier номи остида мевали шампунлар сотилаётганини маълум қилди. Ушбу шампунларнинг қадоқлари сок ва йогуртникига ўхшаб кетади.
Агентлик ушбу шампунлар истеъмол қилинса, инсонларда кимёвий пневмония бошланишидан огоҳлантирди. Ўз навбатида, кимёвий пневмония ўлимга олиб келиши ҳам мумкинлиги таъкидланди.