Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 26 март куни ўртача ҳарорат +10... +15 даража, тунда эса +5... +8 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли қор ёғади. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.