Тошкент шаҳрида 23 март кунига ўтар кечаси махсус рейд тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, тун давомида пойтахтда 916 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган бўлиб, шуларнинг 305 таси қўпол қоидабузарликлар экани таъкидланди. Бошқарма томонидан Тошкентдаги туманларда содир бўлган қоидабузарликлар сон эълон қилинди. Унга кўра, Учтепа ва Чилонзор тумани бу бўйича “етакчи” экани маълум бўлди. Сергели, Яккасарой ва Миробод туманларида эса икки баробар кам қоидабузарликлар қайд этилди.
Чилонзор тумани – 104
Учтепа тумани – 104
Юнусобод тумани – 94
Шайхонтоҳур тумани – 93
Олмазор тумани – 92
Яшнобод тумани – 89
Бектемир тумани – 88
Мирзо-Улуғбек тумани – 87
Миробод тумани – 56
Яккасарой тумани – 55
Сергели тумани – 54