Ўзбекистонда 99 ёшли онахон коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, онахон 14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унда коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан. Шундан сўнг тезкор чоралар натижасида онахон ушбу касалликдан соғайган.
ССВнинг маълум қилишича, онахонда ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Унда юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилган. Онахон шифокорларнинг тўғри танланган тизимли муолажалари сабабли коронавирусдан буткул соғайган ва уйига рухсат берилган.