Ўзгидромет томонидан шу йил 28-29 март кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, 28-29 март кунлари мамлакатимизга Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидаги совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Шунга кўра, икки кун давомида республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Маълум қилинишича, 28-29 март кунлари шамол тезлиги 17-22 м/с.гача етади. Ўртача ҳарорат 6-11 даража атрофида бўлади.