Тошкент вилоятида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бўлим мудири Х.Ф. пора билан қўлга тушди.
Маълум бўлишича, мудир «X.D.» хусусий корхонасига тегишли бўлган Ўртачирчиқ туманидадаги ердан олинган намуналар бўйича эпизотик касалликлар йўқлиги ҳақидаги хулосани ижобий ҳал қилиб бериш учун 800 доллар сўраган. Мудир айтилган пулни олаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Шундан сўнг тадбир давом эттирилган ва бошқарманинг юқумли касалликларга хулоса беришга масъул бўлими мудири Р.Х. Х.Ф.дан 400 долларни олаётган вақтда ушланган. Иккала раҳбарга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.