Қизлар Сахара кафесида раққоса бўлиб ишлаган. Уларнинг бири ОАВга интервью берган. Интервью давомида у ишсиз қолганини ва энди фоҳишалик қилишини айтган.
Қизнинг сўзларига кўра, видео тарқалгач унда муаммолар юзага келган ва қиз ижарадаги уйидан хайдаб солинган.
4 йилдан бери ижарада яшайман. Уй учун қиммат гилам, кондиционер ва кир ювиш машинаси олганман. Шуларга қарамай уй эгаси мени хайдади. Мен шунингдек, ишимдан ҳам айрилдим. Мен 15 ёшда турмушга чиққанман. Эрим 6 йилдан кейин ташлаб кетган. Иккита фарзандим бор. Менга ҳеч ким ёрдам бермаган ва доим ишимни ўзим ҳал қилганман. Энди нима қилишни ва қандай қилиб пул топишни билмайман. Кредитга уй олишни режалаштирган эдим. Тўлов ҳам қилиб қўйгандим. Энди ишсиз қолиб кредитни тўлай олмайман. Бу ёғига фоҳишалик қилсам керак, чунки ишсиз қолдим-ку, – дейди қиз.