Бугун ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги биноларнинг бирининг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Телеграм каналларда эълон қилинган ушбу видео бугун, 31 март куни Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида олингани маълум бўлди. Видеода собиқ «Aурум» ресторани бузилгани акс этган. Ушбу иш режали асосда, атрофи девор билан ўралган ҳолатда, қурувчилар томонидан амалга оширилгани маълум қилинди. Таъкидланишича, ўша ҳудудда кўп қаватли турар-жой биноси қурилади.
Бузилиш ишлари хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда олиб борилгани таъкидланди.