Ўзбекистонда булутли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 2 апрель куни Ўзбекистонда кундузги ҳарорат +12... +17 даража, тунда эса 0... -2 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.
Тоғли ҳудудларда шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади. Тунги ҳарорат -8 даражагача тушиб кетади. Ёғингарчилик кутилмаяпти.