Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати исиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 3 апрель куни тунги ҳарорат 0... +5 даража, кундузи эса +19... +22 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ёмғир Республиканинг шимолий ҳудудларида ёғиши мумкин. Якшанба куни мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тунги ҳарорат +8... +13 даражагача кўтарилади. Кундузи эса +11... +16 даража бўлади.