Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 9 апрель куни ҳаво ҳарорати кундузи +28... +33 даража, тунда эса +10... +12 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Тоғли ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, 7-12 м/с.га етади. Тунги вақтда тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.