Тошкент шаҳридаги “Наврўз” қабуллар уйи бузилди. Ушбу бино бузилиши акс этган видеолавҳа тармоқларда тарқатилди.
Маълум бўлишича, Халқлар дўстлиги саройи ёнидаги ушбу бино ўрнида бошқа иншоотлар барпо этилади.
У ерда Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ва 1,5 млн дона китоблари бор бўлган Кутубхона биноси қурилади.