Ўзбекистонда тадбиркор Red Bull товар белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу ҳақда интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, тадбиркор ушбу ном остида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Ушбу ҳолатга нисбатан Австриянинг “Red Bull GmbH” компанияси 2020 йилнинг 10 март санасида огоҳлантириш хати юборган бўлсада тадбиркор маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатмаган. Сўнггида агентлик ушбу ишга аралашгач, тадбиркорнинг иши судгача оширилган.
Суд қарорига кўра тадбиркор БҲМнинг 10 баравари миқдорида жазога тортилган.