Пойтахтда 1 ой давомида «Тоза ҳаво» тадбири бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга 10 апрель куни старт берилган, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, тадбир Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир давомида пойтахтга кириб келувчи "Эркин", "А.Турбанов", "Шарқ", "Бектемир", "Келес" ва "Уч қаҳрамон" постларида текширув ишлари олиб борилади. Унда автомобиллар ҳавога қанча зарарли газ чиқараётгани ўрганилади.
Ушбу тадбирлар давомида ҳавога зарарли газларни керагидан кўп чиқарган ҳайдовчилар жазоланиши маълум қилинди.