Фарғона вилоятида 28 нафар болани “Дамас”да олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётган бўлган. ЙПХ ходимлари уни тўхтатиб болалар сонини санаганда “Дамас”да 28 нафар тарбияланувчи борлиги аниқланди. Энг қизиғи, Дамаснинг олди ўриндиғининг ўзида 5 нафар болага жой топилган.
Аниқланишича, ҳайдовчида ҳатто ҳужжат ҳам бўлмаган. Ходимлар машина жарима майдончасига олиб борилишини ва қонуний чора кўрилишини маълум қилди.