Ўзбекистонда учта ОТМнинг раҳбарлари ишдан олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона давлат университети ректори Равшан Мақсудов, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори Султон Аҳмедов, Қўқон давлат педагогика институти ректори Маъмуржон Отажоновлар ишдан олинган.
Хабар қилинишича, бу бўйича ВМ қарори ҳам эълон қилинган.