Сенат раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлаб, халқ таълими тизимидаги молиявий хатоликлар ҳамда талон-тарожликларга тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, мазкур тизимда 2020 йилда қарийб 6 миллиард сўм нотўғри сарфланган. У шунингдек, нутқида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида қурилиши керак бўлган мактабга ҳам тўхталиб ўтди.
Беруний туманида 420 миллион сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилди, дея кўрсатилган мактаб филиали, аслида бўм-бўш ер бўлиб чиққани ақлга сиғмайди, – дейди Сенат раҳбари.