Каттабеков Отабек Умаров билан бирга тушган суратини жойлаган ва унга қуйидагича изоҳ қолдирган.
Аввало нима бўлиб ўтган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка деб қабул қилинг. Ҳали яхши кунлар олдинда. Сафимизга қайтганингиз билан табриклайман. Рамазон ойи сизга ва бутун ўзбек халқига яна бир бор муборак бўлсин, – деб ёзади Дилшодбек Каттабеков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Умаров ЙТҲга учрагани ва унинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилган эди. Шундан сўнг Мурод Хонтўраев Умаровнинг соғлиғи ҳақида маълумот берган эди.