Бугун ижтимоий тармоқларда одамларга аёвсиз сув сепилгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Унда ўт ўчириш машинасида савдо расталари, харидорлар ҳамда йўл четидаги пиёдаларга аёвсиз сув сепилганини кўриш мумкин. Маълум бўлишича, ҳодиса Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида содир бўлган. ФВВ ҳолат тўлиқ назоратга олинганини, суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳудудлар коронавирус ўчоғига айланган ва вирус тарқалишининг олдини олиш учун дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган. Суриштирув ишлари якуни бўйича масъулларга интизомий чоралар кўрилиши таъкидланди.