UzAuto Motors компаниясида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, унда ташкилий масала кўрилиб, компания бош директорлигига Ражабов Рустам Бахтиярович тайинланган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ражабов шу вақтгача бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида ишлаб келган. У 2021 йилдаги натижалари кўриб чиқилгунга қадар, лекин 2022 йил 30 июндан кеч бўлмаган, бир йиллик муддатга бош директор этиб тайинланди.