Тошкентда радарга қарата тош отган 3 нафар йигит жазоланадиган бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 23 апрель куни Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч ва Бобур кўчалари кесишмасидаги радарга уч нафар йигит – 22 ёшли Жаҳонгир М. (Спарк автомобили ҳайдовчиси), 23 ёшли Шавкатжон М. ва 23 ёшли Ахрор Ш.лар тош отаётгани аниқланган. Уларнинг ушбу ҳаракатини ИИБ ходимлари кўриб қолган. Суриштирувлар натижасида айнан ушбу радар 17 апрель куни Жаҳонгир М.га 1 млн 225 минг сўм жарима ёзгани маълум бўлган. Йигитлар шунинг учун радарни “жазоламоқчи” бўлган.
Ҳолат бўйича МЖтКнинг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилган. Жазо тўғрисидаги ҳукм суд томонидан чиқарилиши маълум қилинди.