Шу кунларда тармоқларда дрифт қилаётган ҳайдовчилар видоеси тарқалиб, у фойдаланувчилар кулгусига сабаб бўлган эди.
Сабаби видеода дрифт қилаётган Нексиянинг баллони чиқиб кетгани акс этган эди. Маълум бўлишича, ўша дрифт-шоуни уюштирганлар аниқланган. Улар автомобиллар рақамларини яширган ҳолда, ушбу шоуни ташкиллаштирган.
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан уларнинг шахсига аниқлик киритилган ва ҳайдовчиларга МЖтКнинг 125 ва 128-моддалари билан баённома расмийлаштирилган. Машиналар жарима майдончасига олиб борилган.