Бухоро шаҳида 51 ёшли аёл ўзини 8 қаватдан ташламоқчи бўлди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 3 май куни соат 10:00ларда шаҳардаги қурилиши тугалланмаган бинода содир бўлган. Аёл турли ички кечинмалар таъсирида, руҳиятида келиб чиққан ўзгаришлар сабабли шу ишга қўл урмоқчи бўлган. Воқеа жойига тезкорлик билан профилактика катта инспектори катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич етиб бориб, аёлни қутқариб қолган. У тезкор чоралар натижасида аёлни ушлаб қолган.
Айни вақтда аёл билан психологлар шуғулланоқда. Воқеа сабаблари ўрганиляпти.