Тошкент шаҳар прокурори яшнободлик ёшлар билан учрашди

Тошкент шаҳар прокурори яшнободлик ёшлар билан учрашди
Пойтахтда шаҳар прокурори яшнободлик ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда мазкур тадбирда иштирок этган ЎзЛиДеП Яшнобод туман Кенгаши депутати Сардор Сувонқулов хабар қилди.

Депутатнинг ёзишича, “Прокурор ва ёшлар” учрашуви жонли, амалий таклиф ҳамда қизғин савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтган.

Учрашувда бугун мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилишимиз керак деган саволлар атрофида самимий фикр алмашилди. Ёшларнинг мулоҳазалари таклифлари тингланди.

Иш сўраб мурожаат қилган ёшлар шу ернинг ўзида тадбиркорларга бириктирилди. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган лекин кредит олишда муаммога дуч келаётган ёшларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди. Умуман олганда учрашувда ёшларнинг бўш вақтини унумли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларга муносиб иш ўрни яратиш, уларнинг маънавий иммунитетини ошириш бўйича туман сектор раҳбарларига аниқ тавсиялар берилди.

Самимият руҳида ўтган учрашувда шунингдек, тадбиркорликка қизиқадиган ёшлар учун бизнес семинарларга бепул қатнашиш имконини берувчи сертификатлар тақдим этилди.

Тошкент шаҳар прокурори яшнободлик ёшлар билан учрашди

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент шаҳар прокурори яшнободлик ёшлар билан учрашди