Кеча, 9 май куни соат 19:30ларда пойтахтдаги метронинг Новза бекатида навбатдаги ҳодиса юз берди. Тармоқларда тарқалган видеода поезд беҳосдан тўхтаб қолганини ва барча йўловчиларни тушириб юборганини кўриш мумкин. Содир бўлган ҳодиса юзасидан пойтахт метрополитени матбуот хизмати изоҳ берди.
Уларнинг маълумотига кўра, ҳеч қандай штатдан ташқари ҳодиса юз бермаган. 11-маршрут таркиби Новза бекатига 19:24да етиб келган ва барча йўловчиларни туширган. Шундан сўнг у Буюк ипак йўли бекати томон ҳаракатланиш учун резерв таркиб билан Олмазор бекати томон ҳаракатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт метроси Бекат-7’да бир соатга чироқ ўчиб қолган эди.