Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги ҳайкалларга ҳурматсизлик қилинган яна бир видео тарқалди. Бу сафарги видео Андижон вилоятида олинган.
Маълум бўлишича, фуқаро Зафар Кимсанов ҳудуддаги мотамсаро она ҳайкали қучоғига ётиб олиб, видео олган. У видеода “онахоннинг қучоғида ётибман, унинг кимлигини билмайман” деган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳодисани ўрганган ва унинг натижасига кўра 3 фарзанднинг отаси — Зафар Кимсановга МЖтКнинг 183-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, 15 суткага қамалган.