Фарғона вилоятида транспорт воситасини бошқарган фуқаро 5 кишининг устига атайин ҳайдаб бориб, уларни ўлдиришни мақсад қилди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар қилди.
Тергов ҳаракатлари давомида Қува тумани “Иттифоқ” маҳалласида Матиз ҳайдовчиси 5 кишини ўлдиришни мақсад қилгани аниқланган. Ҳодиса оқибатида олган тан жароҳатлари натижасида 3 киши вафот этган. Қолганлари эса турли тан жароҳатлари олган.
Шу йил 17 май куни ушбу иш юзасидан суд бўлиб ўтди. Тошлоқ туман суди эркакни ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисмининг «а», 97-моддаси 2-қисмининг «а» банди ва 109-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топди ва 19,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.