Сурхондарё вилояти Узун туманида “Жигули”да 16 нафар йўловчи кетаётгани маълум бўлди.
Хабар қилинишича, шу йил 15 май куни “Жигули” тўхтатилган. Кейинчалик автомашина ичи текширилганда у ерда 16 нафар йўловчи борлиги аниқланган. Фуқаро уларни ўзининг ерида ишлатиб, олиб қайтаётган вақтда ушланган.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.