Штаб аъзосининг сўзларига кўра, юртимизда 60-70 фоиз аҳоли вакцинация қилингандан сўнг, иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин бўлади. Убайдуллаева айнан шунча фуқаро эмлансагина оммавий иммунитет ҳосил бўлишини таъкидлади.
У эмланишнинг тўлиқ босқичидан ўтган одамлар организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини маълум қилди. Штаб аъзоси ушбу ҳужайралар инсонни қанча муддат ҳимоя қилиши ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд бўлмасада, мазкур ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмаслигини таъкидлаб ўтди.
Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин, – деди Убайдуллаева.