Шу йил 18 май куни Қўйлиқ бозори ҳудудида тиббий ниқоб тақмаганларни аниқлаш бўйича тадбир ўтказилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ана шундай тадбирлардан бирида 2002 йилда туғилган Азиза М. тўхтатилган. Кейинчалик аниқ бўлишича бу қиз 2020 йил 27 декабрдан бери ЖКнинг 168-моддасида («Фирибгарлик») кўрсатилган ҳатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун қидирувда бўлган.
Азиза ҳуқуқ тартибот органларига етказилган.