Тошкент вилояти Қибрай туманида 2 гектар ерни 1 млн долларга сотаётан шахслар ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қибрай туманида яшовчи 2 киши “Салар” шаҳарчасидаги 2 гектар ерни 1 млн 10 минг долларга сотаётган вақтда ушланган.
Қўшимча қилинишича, ушбу сотилаётган ер бундан 3 йил олдин тошкентлик 58 ёшли фуқарога қурилиш материаллари цехи қуриш учун ажратилган бўлган. Лекин фуқаро бу ерда ҳеч нарсани амалга оширмаган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.