Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт туман ҳокимлиги ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг Яккасарой туманида яшовчи шахс фуқарога Янгиҳаёт туманидан 14 сотих олиб беришини айтиб, бунинг учун 148 минг доллар сўраган. Фуқаро айтилган пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланган. Кейинчалик у ушбу пулларни Янгиҳаёт туман ҳокимлигида ишловчи ходимга беришини айтган. Тадбир давом эттирилиб, ходим ушбу пулларни олаётганда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Таъкидлаш жоиз, Янгиҳаёт тумани 2020 йилнинг 11 ноябрида Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган эди.