Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида шу йил 27 апрель куни икки нафар фуқаро уй бекасини алдаб, барча тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Д.нинг уйига икки киши келиб, унинг уйида фалокат борлигини айтган. Улар уй бекасига уйидаги барча тилла-тақинчоқларни олиб чиқишни сўраб, уларни фалокатдан қутқариб қолишини айтган. Аёл улар айтган нарсларани олиб чиқиб, уларнинг қўлига берган ва “фолбин”лар қисқа вақтдан сўнг пахтага ўралган нарсани қайтариб берган. “Фолбин”лар гўёки ушбу тугун ичида тақинчоқлар борлигини, уни уч кундан сўнг очишни буюрган. Аёл уч кун ўтгач тугунни очиб қараса унинг ичида тошлар борлигини кўрган. Шундан сўнг уй бекаси дарҳол ҳуқуқ тартибот оргганларига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан фуқаролар Б.Ф ва Қ.Г. ларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.