Кеча, 20 май куни Тошкент шаҳри ҳамда пойтахт вилоятида кучли шамол кузатилди.
Ушбу ҳодиса оқибатида иккита ҳуддуда дарахтлар синиб тушган. Шунингдек, айрим ҳудудларда электр токи ва хатто сув таъминоти ҳам узилиб қолган. Ушбу ҳолатлар акс этган сурат ва видеолар эса тармоқларда кенг тарқалди.
Шунингдек, телеграм каналларда шамолдан пойтахтдаги янги метро бекати ҳам азият чеккани акс этган видео тарқалди. Унда яқиндагина фойдаланишга топширилган бекатнинг том қисмидаги қопламалар учиб кетганини кўриш мумкин.