Бухоро вилоятида депутат аъло баҳоларга ўқиётган қизга бир йил давомида стипендия беради. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлиишча, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши раиси ва депутати Жонибек Матниёзов 39-ИДУМга бориб, ўқувчилар билан учрашган. Хабар қилинишича, ушбу мактаб инглиз ва математика фанларига ихтисослашган бўлиб, у ерда аълочи ўқувчилар бер нечтани ташкил этади. Депутат учрашув давомида ана шундай иқтидорлардан бири – 5-синф ўқувчиси Фарзона Давлатова билан суҳбатлашиб, унинг иқтидоридан лол қолган ҳолда бир йил давомида стипендия беришга қарор қилган.
Эндиликда депутат ушбу ўқувчига бир йил давомида ҳар ой 600 минг сўмдан стипендия бериб боради.