Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова инстаграмда обуначилари саволларига жавоб берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Имон онасининг тақинчоқлари ҳақида берилган саволга жавоб берди. Имоннинг сўзларига кўра, унда онасининг бир нечта тақинчоқлари қолган.
Гулноранинг қизи қолган тақинчоқлар ўғирлаб кетилганини айтди. Таъкидлаш жоиз, Имон унинг бобоси – Ислом Каримов фаолиятини танқид қилувчилар юзасидан берилган саволга ҳам жавоб берди. Имон конструктив танқидни қабул қилишини ва бунга нормал қарашини маълум қилди.