Унинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар иштирок этди, дея хабар қилди қалампир.уз нашри.
Пойтахт ҳокими фестивал доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тадбир бюджети ҳақида гапирди.
Ҳоким фестивал 5 кун дейилгани билан ёшларга маъқул келса муддати узайиши мумкинлигини таъкидлади. Шунга кўра, ажратилган маблағлар миқдори ҳам ўсиши мумкинлиги маълум қилинди. Ортиқхўжаев дастлабки харажатлар бўйича 1 млрд сўм ўтказиб берилаётганини қўшима қилди.
Бу сумма фестиваль қўшимча танловлари, қўшимча тадбирлари эвазига ошиши мумкин, – деди ҳоким.