Ўзбекистонда фуқаролар йўл қоидаси бузилишини видеога ёзиб олганларидан сўнг, уни махсус платформага 1 ҳафта давомида юбора олмайдилар. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 21 май соат 11:30дан 28 май соат 11:30гача dyhxx.ejarima.uz платфаормасида тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабга кўра, ушбу тизим 1 ҳафта давомида ишламайди. Бошқарма келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб қолган.