Дарё нашрининг ёзишича, Мусаев мулоқот жараёнида мамлакатимизда президент ташаббуси билан ташкил этилаётган янги университет ҳақида гапирган.
Беҳзод Мусаев шу йил 1 сентябрдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президент мактаблари фаолиятини бошланишини маълум қилиб, у ерда Кембриж таълим тизими асосида дарслар ўтилиши таъкидланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерга келганда масаланинг иккинчи томонини ҳам ўйладилар ва саволни ўртага ташладилар: Кембриж таълим тизими бўйича ўқишни битирган болалар қаерда ўқийди? Шу мақсадда Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди, — дея гапириб ўтди Мусаев.