Самарқанд вилоятида пора олмаган ИИБ ходими тақдирланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими У.Саримов шу йил 10 май куни ўзини шубҳали тутган шахсни ушлаб, холислар иштирокида уни текширган. Унинг натижасида фуқаронинг ёнида гиёҳвандлик моддаси топилган. Ходим тегишли ҳужжатларни расмийлаштираётганда фуқаро унга 2 минг доллар пора таклиф қилган. Ходим бунинг ноқонуний эканини тушинтирсада пул таклиф қилишда давом этаверган. Шундан сўнг ходим керакли жойга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Шу тариқа 11 май куни фуқаро порани бераётганда қўлга олинган ва унга нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу тариқа порани олмаган ва жиноятни фош этган ходимга ИИБ бошлиғининг буйруғи билан 15 млн сўм ва ота-онасига ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилган.